Янгиликлар 1965
Президентлик институтини ким қандай тушунади?
Фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ва жамиятда қонун устуворлиги Ўзбекистон “Адолат” СДП олдида турган асосий вазифалардан бири. Шундан келиб чиқиб жойларда ўтказилаётган сиёсий ўқувларда бу масалага алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, Мархамат тумани “Полвонтош” маҳалласидаги 11-мактабда ўтказилган тадбир Президентлик институти мавзусига бағишланди.
Бош Қонунимизда давлат бошқаруви ва Президентлик институти алоҳида кўрсатиб ўтилган. Бугун Ўзбекистонда айни шу тартиб амалда. Фуқаролар буни қандай тушунади? Амалдаги йилда ўтказиладиган Президент сайлови олдидан жамоатчиликни бу борадаги билимларини ошириш ўринли.
Аблиёр Қораев, халқ депутатлари Мархамат туман кенгаши депутати:
- Президентлик институти халқимиз ҳаётида қандай рол ўйнаши ҳар бир фуқаро учун аҳамиятли. Ўз йўлбошчимизнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари нималардан иборат? Бугун айни саволга жавоб берилди. Натижада иштирокчиларда давлат раҳбари лавозимига бўлган ишонч янада ортди.
Сиёсий ўқув якунида Сайлов қонунчилигига киритилган ўзгаришлар хусусида ҳам сўз юритилди.
Акбаржон НАЗАРОВ,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят
кенгаши матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг