Қабристон ободонлаштирилди

27.03.2021 14:03:10

Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгаши депутати Ф.Матасимов ташаббуси билан партиянинг “Тозалик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида  “Чамбил” МФЙ ҳамда ушбу махаллада жойлашган жомеъ масжиди жамоаси ва фаоллари шаҳарнинг “Чамбил” қабристонида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирини амалга оширдилар.

Тадбир доирасида қабристон ва унинг ҳудуди тартибга келтирилди, 500 метр узунликдаги ариқлар ва йўлаклар тозаланди, дов-дарахтларни буташ ишлари амалга оширилди, қабристон ёнидаги ёввойи ўтлар олиб ташланди.

Шунингдек, қабристоннинг 86 метр атрофи замонавий бетон девор билан ўралди.

Аждодлар хотирасини улуғлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, муқаддас масканларни обод этиш, азалий қадриятларимиздан биридир, - дейди депутат Ф.Матасимов. - Бугун партия фаоллари бирлашиб, аҳил ва иноқликда қабристонларни тоза тутиб ўрнак бўлсак, келажак авлод хам бизга нисбатан шундай муносабатда бўлади.

 

Фотима САТТОРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши матбуот котиби  

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+