Қадамингиз шаҳдам, қаламингиз ўткир бўлсин

28.06.2021 18:06:49

Ҳурматли оммавий ахборот воситаларининг жонкуяр ходимлари!

Ёшлар парламенти аъзолари номидан Сизларни 27-июнь – “Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” билан чин юракдан табриклайман!

Куни кеча юртбошимиз томонида бир қатор соҳа вакиллари тақдирландилар. Шунингдек, давлатимиз раҳбари Фармони билан бир гуруҳ ОAВ ходимлари Ватанимизнинг юксак унвон ва орден-медаллари билан тақдирланди.

Тақдирланганлар орасида “Aдолат” СДП Сиёсий Кенгаши аъзоси, “Aдолат” ижтимоий-сиёсий газетаси бош муҳаррири Ҳамроев Ислом Ҳамзаевич ҳам борлиги биз, партиядошларнинг кўксимизни фахр-ифтихорга тўлдирди.

Ислом Ҳамроев Президент Фармони билан “Дўстлик” орденига сазовор бўлди. Шу билан биргаликда вилоятимизнинг соҳа вакиллари учун ҳам катта фахр бўлди. Мамлакатимизда бугунги тараққиёт босқичида давлат ва фуқаролик жамиятининг устувор йўналиши сўз ва фикрлаш эркинлигини таъминлаш ислоҳотларнинг туб моҳиятларидан биридир.

Бундай йўлда журналист, блогерлар ўзининг матонат, жасоратга тўла фаолияти билан халқимизнинг эътибори, эътирофига ҳақли равишда мушарраф бўлмоқдалар.

Шу жумладан СамТв ходимларини, туманимизнинг "Пастдарғом ҳақиқати" газетасида фаолият юритаётган Бахтиёр ака Шукуров, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Гулжаҳон опа Мустафаева, Гулпошша опа Эшқобилова, Отабек ака Эргашев, таҳририяти қошидаги "Истеъдод" клуби аъзолари, журналистикани энди ўрганаётган укамиз Aсилбек Бозоров ҳамда ёшлар парламенти аъзоларидан соҳа вакилларини касб байрами билан қутлайман.

Ҳурматли журналистлар, касб байрамингиз билан яна бир бор табриклайман!  Қадамингиз шаҳдам, қаламингиз ўткир, ижодингиз ҳақиқатга йўғрилган бўлсин!

 

Тоҳир УСАРОВ,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги “Ёшлар парламенти” аъзоси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+