Янгиликлар 1524
Қадимшунос олим Нурхон Бекниёзов - 60 ёшда
Нурхон Бекниёзов педагогик фаолият билан бирга кўп йиллардан буён Кармана тарихига оид қимматли маълумотларни тўплаш, уларни чуқур таҳлил этган ҳолда халққа тақдим этиш соҳасида жиддий шуғулланиб келади. Унинг туман, вилоят ва республика даврий нашрларида ўз изланишларининг маҳсули сифатида яратилган ўнлаб мақолалари эълон қилинган. 2007 йилда А.Ҳотамов билан ҳаммуаллифликда "Кармана — қадимий диёр" монографияси "Ўзбекистон" нашриётида чоп этилган. Яқинда Тошкентдаги "Turon zamin ziyo" нашриётида Фаррухбек Мардонов билан ҳамкорликда ёзилган "Кармананинг етти пири" китобининг нашр этилиши Кармана тарихини ўрганувчилар учун яна бир муҳим манба бўлди.
Шу кунларда партиямизнинг навоийлик фаоли, Нурхон Бекниёзов 60 ёшга тўлди. Энг фаол фахрийларимиздан бири сифатида партиямиз фаолиятининг ривожига, ёшларни тарбиялашда ўзининг қимматли маслаҳатларини аямаётганидан миннатдормиз. Нурхон аканинг таваллуд топган куни муносабати билан чин қалбдан табриклаймиз. Унга узоқ умр, оиласига тинчлик-хотиржамлик тилаймиз.
Камолжон ШАДИМЕТОВ,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Фахрийлар
Кенгаши раиси
Фикрингизни қолдиринг