Янгиликлар 335
Қадриятларимизга йўғрилган атлас
Дарҳақиқат, бир пайтлар оналаримиз, бувиларимиз ишга, меҳмонга, тўй-тадбирларга кийган бетакрор атлас матосидан тикилган либосларни замона зайлими ёки "ювганда айниб кетади" баҳонасидами, хуллас, бесабаб бир чеккага суриб қўйилди. Сандиқларда қолиб кетган атласлар, десак, кўплаб хонадонлардан ҳатто сандиқларнинг ўзи ҳам аллақачон “бадарға” бўлиб кетган. Ҳатто келинлар ҳам киймай қўйган атласни баъзан ойна-и жаҳон орқали раққоса қизлар ёки мақом куйлаётган аёл-қиз хонандалар эгнида учратиш даражасига етиб келганимиз жуда афсусланарли ҳолатдир. Аммо мана бир неча йиллардан буён "Хонатлас" ҳафталиги доирасидаги тадбирлар ташкиллаштирилаётгани халқимиз ўртасида миллийлигимизга, қадриятларимизга бўлган қизиқишнинг ортишига сабаб бўлмоқда.
Бугун Қўшработ туманида ҳам ушбу ҳафталик доирасида хотин-қизларнинг сиёсий билимларини оширишга қаратилган тадбир ташкил этилди. Унда асосан Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси Қўшработ тумани Кенгаши фаоллари ҳамда тумандаги энг фаол хотин-қизлар иштирок этишди.
Тадбирда барча йиғилганларга сиёсий тушунчалар берилди ва ундан сўнг миллийлигимиз уйғунлашган қадриятларимиз ҳамда миллий урф-одатларимиз, кийиниш маданиятига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.
Маълумотларга кўра, атласнинг табиий ипакдан тўқилган энг аъло нави саккиз тепкили хонатлас деб аталади. Хонатласнинг барча сири унинг тузилиши ва тўқилиш усулидадир.
Абдуҳамид Тўхтаров,
Халқ депутатлари
Қўшработ туман Кенгаши
депутати.
Фикрингизни қолдиринг