Янгиликлар 1647
Қайси қайнона энг адолатли?
Навоий шаҳар “Баркамол авлод” болалар марказида Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий вилоят Кенгаши ташаббуси билан вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси билан ҳамкорликда маҳаллалараро “Адолатли қайнона” кўрик танловнинг Навоий вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Тадбирда “Адолатли қайнона” кўрик танловининг туман ва шаҳар босқичларида ғолибликни қўлга киритган 10 нафар иштирокчи ўзаро беллашишди.
Анъанавий тарзда ҳар йили ўтказилаётган танлов шартларидан келиб чиқиб, саҳна чиқишларида иштирокчилар ҳар бир ҳудуд ўз миллий урф-одатлари, ташаббускорлиги, оила ва жамият муносабатлари билан боғлиқ бой миллий анъаналар, сермазмун миллий қадриятларнинг илдизларини, аждодларимиз меросини ўрганиш ва оммалаштириш, оилада умуминсоний қадриятларнинг ўрнини ошириш ва унинг оилада уйғунлашувини таъминлаш борасидаги билимлари кўзга ташланди. Аҳамиятлиси, қатнашчиларниг ҳар бири ёшлар тарбияси, оилада баркамол авлодни шакллантиришда ибратли ҳаёт тажрибасига эга эканлигини тўла намоён этишди.
Дилором Қодирова, Навоий шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи:
-Йилдан йилга танловнинг савияси ва аҳамияти ортиб бормоқда. Бунга биринчи навбатда танлов ўзида жамиятимиздаги бугунги кунда юз бераётган энг муҳим муаммолардан оилавий ажримларни олдини олиш, миллий қадриятларимизни авайлаб асраш каби долзарб масалаларни қамраб олганлиги бўлмоқда. Шу боис Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий вилоят Кенгаши ҳамкорлигида ўтказилаётганлиги жамиятда муаммоларни ҳал этишда ижтимоий шериклик муносабатларини кенг илдиз отишида дастуруламал вазифасини ўтамоқда.
Танлов сўнгида Навоий шаҳри вакили Назира Саъдуллаева ғолибликни қўлга киритди.
Танлов ғолиблари ташкилотчилар томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Навоий вилоят Кенгаши
матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг