Қайта таъмирланган мактабдаги илк қўнғироқ

06.09.2021 18:09:40

“Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!”. Наманган вилоятидаги барча илм масканларида ана шу  шиор остида “Билимлар куни” тадбирлари ўтказилди. Янги Наманган туманидаги 2-умумтаълим мактабида ўтказилган “Биринчи қўнғироқ” ҳам тантанали ўтди. Ўқувчилар учун “Мустақиллик дарслари” бутунлай янгиланган синф хоналарида бўлди.  Мактаб жамоасини мукаммал таъмирлаш ишлари муваффақиятли якунланганлиги билан вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов самимий қутлади.

1983 йилда қурилган ушбу илм маскани бутунлай ўзгача қиёфа касб этди.  1246 ўринли мактаб тўлиқ қайта таъмирланди.  Бунинг учун 7 миллиард 190 миллион сўмдан ортиқ маблағ  сарфланди.

“Биринчи қўнғироқ” Наманган шаҳридаги 8-умумтаълим мактабида ҳам кўтаринки руҳда ўтди. Бу ерда устозлар ва ўқувчилар билан бирга ота-оналар, кенг жамоатчилик вакиллари ҳам тўпландилар. Уларни янги ўқув йили билан мактаб директори Баҳодиржон Абдурасулов, “Нуроний” жамғармаси Наманган шаҳар бўлими раҳбари Анваржон Насриддинов,  “Адолат” СДП Наманган вилоят Кенгаши матбуот котиби Нурбек Абдуллаев ва бошқалар қизғин қутладилар. Етмишга яқин кичкинтой биринчи синфга ўқишга қаьул қилинди. Уларга  Президентимизнинг совғалари - ўқув қуроллари, дарсликлар тантанали вазиятда топширилди.

 – Янги ўқув йилини педагогик жамоамиз яхши кайфият билан бошламоқда, - дейди мактаб директори Б. Абдурасулов. – Чунки куни кеча бу йилги битирувчиларимизнинг тўртдан бир қисми - ўн тўрт нафар ўқувчимиз олий ўқув юртларига ўқишга қабул қилингани ҳақида хушхабар олдик. Келгусида бу кўрсаткични янада оширишга ҳаракат қиламиз.

“Адолат” СДП Наманган вилоят Кенгаши матбуот хизмати

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+