Янгиликлар 1510
Қалби қайноқ кишилар
Азиз журналистларни, матбаа ва нашриёт, телевидение, радио соҳасининг жонкуяр ижодкорларини, соҳа вакиллари ва фахрийларини 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан самимий табриклайман.
Ижод аҳли, айниқса, журналистлар рўй бераётган воқеликка теран кўз билан боқиб, уни ўз ҳаёти ва турмуши билан чамбарчас тасаввур этиб фикрлайдиган жонкуяр инсонлар, қалби қайноқ кишилардир.
Буюк ва муқаддас Ватанимиз — мустақил Ўзбекистон бугун ўз мустақил йўли, ўз сўзи билан дунё ҳамжамияти орасида ўзига хос мустаҳкам нуфуз ҳамда мавқега эга бўлмокда.
Шу нуқтаи назардан, мамлакатимизда олиб борилаётган одилона ва халқпарвар сиёсатни тарғиб этадиган қалам аҳлининг Янги Ўзбекистон тараққиётидаги улуши салмоқли ва беқиесдир.
Мустақиллигимизнинг илк йиллариданоқ миллий матбуотимизнинг замонавий тамойиллар ва давр тақозо этган талаблар асосида тубдан янгиланиши, тараққий этиши учун мустаҳкам ҳуқуқий асослар ва қулай муҳит яратилди.
Оммавий ахборот воситаларининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини, уларнинг фаолияти самарадорлигини янада ошириш, медиа тармоқларининг ҳуқуқий, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, янгилаш, техник-технологик жиҳатдан модернизация қилиш, журналист касбининг ижтимоий мақоми, нуфузини кўтариш, соҳа ходимларининг меҳнатини моддий, маънавий рағбатлантириш йўлида катта ишлар амалга оширилди.
Ахборот соҳасини ислоҳ қилиш, ахборот ва сўз эркинлигини таъминлаш борасидаги қонунчилик базасини янада такомиллаштириш борасида бугунгача қабул қилинган қонун ва қонуности ҳужжатлар ҳамда уларнинг жамиятимиз ҳаётига изчил татбиқ этилаётгани бунинг ёрқин тасдиғидир.
Азизлар!
Ҳар қандай касб эзгуликка хизмат қилар экан, шубҳасиз, халқ назарида улуғвор, жамият ҳаётида қадрлидир. Шу маънода, зиммангиздаги улкан ва заҳматли меҳнатни улуғлаб, шу касбдан қадр ва шараф топиб юрганингиз Сизга Яратганнинг иноятидир.
Сиз азизларни касб байрамингиз билан қутлар эканман, касбингиздан доимо барака топиб юринг, эл назаридан қолманг, дейман. Оилангиздан фаровонлик, дастурхонингиздан тўкин-сочинлик аримасин.
Дилмурод ИСМОИЛОВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати
Фикрингизни қолдиринг