Қалбимдаги гавҳар, кўзимдаги нурсиз, азиз аёллар!

09.03.2021 09:03:12

Байрам муносабати билан ҳар бир ташкилотда аёлларга эътибор қаратилиб, уларнинг меҳнатлари муносиб тақдирланмоқда. Байрам шукуҳи сиёсий партия ташкилотларида ҳам кўтаринки руҳда ташкил этилиб келинмоқда.   

Жумаладан,  Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят кенгаши  сафида хизмат қилиб келаётган бир қатор аёллар ҳам фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Шунингдек, узоқ йиллардан буён намунали хизмат қилиб келаётган Вобкент туман кенгаши раиси Махбуба Рўзиева партиянинг Республика  аппарати томонидан “Адолат” кўкрак нишони  билан тақдирланди. Шофиркон туман кенгаши раиси Зулфия Ашурова эса “Энг илғор депутат” номинацияси билан тақдирланди.

Тадбирда сўз олган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Қодир Асадов бугунги кунда “Адолат” СДП фркасиясида 60% аёллар меҳнат қилиб келаётгани ва уларнинг ҳар бири ўз ўрнига ва сўзига эга эканлигини, сиёсий жараёнларда бевосита аёлларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиб ўз мулоҳазаларини билдириб келаётганлиги ҳам айтилди. Бугун ҳар жабҳада ўз ўрнига эга бўлган мўътабар аёлларимиз ҳамиша эъзозга муносиб. Қалбимиздаги гавҳар кўзимиздаги нурсиз, азиз аёллар! Байрамингиз қутлуғ бўлсин!

                                                              Мақсуд ҲАМИДОВ,

Ўзбекистон “Адолт ” СДП

Бухоро вилоят кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+