Янгиликлар 4116
Қалбингга қулоқ сол, сайловчи!
21.12.2019 14:12:42
Кеча сиёсий партияларнинг сайловолди ташвиқоти ўз ишини якунлаб, бугун “Сукунат куни” бошланди. Бу ҳар бир сайловчи учун фикрини бир жойга жамлаб, аниқ қарор қабул қилишга имкониятдир.
Бугун шиор, ундов, тавсия ва чақириқлар йўқ. Сайловчи мустақил равишда тегишли тўхтамга келади.
Муҳим сиёсий жараён кульминацион нуқтага етиб келди. Эртага 5 йилда бир бўлувчи сиёсий воқеа – сайловларда иштирок этамиз.
Барча сайловчиларни конституцион ҳуқуқларидан фойдаланишда фаолликка чақирамиз!
“Адолат” СДП Матбуот хизмати

Фикрингизни қолдиринг