Қандли диабетга қарши биргаликда курашамиз

23.05.2024 08:05:31

Кейинги йилларда бутун дунёда қандли диабет ёшариб бораётгани ташвишланарли. Мутахассисларнинг таъкидлашларича, касалликни келиб чиқишининг асосий сабаблардан бири носоғлом турмуш тарзи демакдир. Шу сабаб ҳар биримиз тозаликка эътибор қаратишимиз, соғлом турмуш қоидаларига амал қилишлик лозим. Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши ва Андижон вилоят эндокринология диспансери ҳамкорлигида “Соғлом турмуш тарзи йўлида бирлашайлик!” лойиҳаси доирасида Андижон шаҳрида ўтказилган тадбир айни шу мавзуга бағишланди.
Андижон шаҳрида яшовчи фуқаролар иштирокидаги тадбирда шифокорлар диабетнинг келиб чиқиш сабаблари, касалликка қарши курашиш ва соғлом ҳаёт кечириш асослари тўғрисида атрофлича тушунча бердилар. Бу борада тўғри овқатланиш алоҳида аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди.
Иқболжон Иброҳимов, шифокор-партия фаоли:
-Аксарият беморлар қачонки касаллик кучайгандан кейин бизга мурожаат қилади. Бу нотўғри. Агар вақтида шифокор кўригидан ўтиб, ўз саломатлигимизга эътиборли бўлсак муаммо камаяди. Яна тўғри овқатланиш, бадантарбия саломатлигимизни мустаҳкамлайди. Мазкур касалликдан  болалар ҳам ҳоли эмас. Бу албатта ташвишли. Шундан келиб чиқиб, бугунги тадбирдан кўзланган мақсад аҳолининг тиббий маданиятини ошириш.
Тадбир якунида иштирокчилар тиббий кўрикдан ўтказилди.

“Адолат” СДП
Андижон вилоят кенгаши
Матбуот хизмати.

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+