Янгиликлар 1236
Қарор муҳокамасига бағишланган давра суҳбати
“Адолат” СДП Хоразм вилояти Кенгашида “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори муҳокамасига бағишланган онлайн давра суҳбати ташкил этилди.
Давра суҳбатга партия ходимлари, фаоллари, депутатлари, БПТ раислари, “Ёшлар қаноти” ва “Аёллар қаноти” раислари, “Ёшлар парламенти” аъзолари фаол иштирок этишди.
Партиянинг вилоят Кенгаши бош мутахассиси Гулора Исмоилова кириш сўзи билан очиб берди ва мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти ҳамда ушбу масала бўйича вилоят Кенгаши томонидан олиб борилаётган ишлар тўғрисида гапирди.
Йиғилишда сўзга чиққанлар томонидан қарор ва унда илгари сурилган устувор вазифаларнинг мазмун ва моҳияти атрофлича тушунтирилди ва бу борада кенг омма орасида тарғибот ишларини карантин талаблари асосида самарали давом этиш муҳимлигини таъкидлади.
Давра суҳбати сўнгида аҳоли айниқса, ёшлар орасида онлайн ва оффлайн суҳбатлар ўтказиб, коррупция мамлакат тараққиёти кушандаси экани тўғрисида атрофлича, ҳаётий мисоллар билан тушунтириш ишларини олиб бориш устувор вазифалардан бири сифатида белгилаб олинди.
Замира АБДУЛЛАЕВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг