Янгиликлар 758
Қашқадарё вилоятидаги учрашувлар самарали кечмоқда
Куннинг иккинчи ярмида «Адолат» социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қашқадарё вилоят филиали ва Қашқадарё вилояти кардиология марказида бўлиб, тиббиёт ходимлари билан ташкиллаштирилган давра суҳбатида иштирок этди.
Тадбир аввалида тиббиёт муассасалари фаолияти билан яқиндан танишилиб, соҳа вакилларини қийнаб келаётган муаммо ва камчиликлар атрофлича муҳокама этилди. Робахон Махмудова учрашув давомида партиямиз электоратининг кўпчилик қисмини ташкил этадиган тиббиёт ходимларини ижтимоий муҳофаза этиш мавзусига алоҳида тўхталиб, бу борада мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимида давлатимиз томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.
Самимий суҳбат, савол-жавоблар тарзида ўтган тадбир сўнгида «Адолат» СДП ғояларига хайрихоҳлик билдирган ҳар икки тиббиёт масканининг 60 нафар саломатлик посбонларига Робахон Махмудова партиянинг аъзолик гувоҳномаларини топширди. Онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қашқадарё вилоят филиали ва Қашқадарё вилояти кардиология марказида «Адолат» СДПнинг янги бошланғич ташкилоти ташкил этилди.
«Адолат» СДП
Матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг