Янгиликлар 3527
Қибрайда 20 нафар ёлғиз кексаларга 20 турдаги озиқ-овқат тарқатилди
Халқ депутатлари Тошкент вилоят Кенгаши депутати Гулнора Аҳмедова ташаббуси билан Қибрай туман ҳокими ўринбосари Наврўз Алимов ҳамкорлигида Қозоғистон Республикаси билан чегара ҳудуд “Туркистон” маҳалласи аҳли билан учрашди.
Маҳалланинг кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, боқувчиси йўқ, ёлғиз яшайдиган кексаларининг яшаш шароитлари билан танишиб, уларнинг 20 нафарига 20 турдаги бирламчи озиқ-овқат ҳамда тиббий ҳимоя воситалари тарқатилди.
Шунингдек, “Хўжақўрғон”, “Пўлатқадам” ва “Илғор” маҳаллалардаги мавжуд 6 та озиқ-овқат дўконларининг нарх-наволари ва 4 та дорихона дори-дармонларининг етарлилик ҳолатлари ўрганилиб, коронавирус пандемиясини олдини олиш борасида тарғибот ишлари амалга оширилди.
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Тошкент вилояти Кенгаши
Матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг