Янгиликлар 3441
Қишлоқда кўчма дорихона ташкил қилинди
Фарғона вилоятининг Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи аъзоси А.Сафаров карантин даврида белгиланган чора-тадбирларга риоя қилган ҳолда аҳоли мушкулини осон қилди. Туманнинг “Янги ариқ” МФЙ ҳудудида жойлашган Замин кўчасидаги 15 та хонадоннинг тоза ичимлик сувига қийналаётганлиги, сув ташиш учун мутассил кўчага чиқиши ва узоқ масофага бориши зарурлиги инобатга олинди. 150 метр масофага қувур тортилиб, тоза ичимлик суви аҳолига етказиб берилди.
Аҳолининг уйдан кўчага чиқиш сабабларидан яна бири дори воситаларининг заруратидир. Халқ депутатлари Риштон туман Кенгаши депутати А.Ғофуров ташаббуси билан Чек Насриддин қишлоғида кўчма дорихона ташкил этилди. Имкониятдан унумли фойдаланган фуқаролар ўзлари учун зарур дори-дармон воситаларини ҳарид қилдилар.
Шунингдек, Халқ депутатлари Фарғона туман Кенгаши депутати Б.Мамажонов тумандаги “Хосилот” МФЙ кўчаларида, Халқ депутатлари Қўқон шаҳар Кенгаши депутати Ж.Усмоновлар шаҳарнинг 56-МФЙ ҳудудида хусусий тадбиркорлар билан ҳамкорликда кўчма дўкон ва озиқ-овқат ярмаркаси ташкил этдилар.
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг