Депутатимиз "Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги фидойиси" бўлди

13.12.2020 19:12:18

Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни арафасида бир гуруҳ қишлоқ хўжалиги фидокорлари  "Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги фидойиси" кўкрак нишони билан тақдирланди. Улар орасида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,  Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзоси Дилрабо Холбаева ҳам бор.


 
Фракциямиз аъзосини ушбу юксак мукофот билан кўп минг сонли аъзоларимиз номидан қизғин муборакбод этамиз. Мамлакатимиз равнақи, халқимиз фаровонлиги йўлида олиб бораётган самарали фаолиятида улкан зафарлар тилаймиз! Давлатимиз ва халқимиз ишончини оқлашда куч-қувват ҳамда омад ёр бўлсин!

Ўзбекистон "Адолат" СДП

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+