Қизиқарли тарзда ўтаётган сиёсий ўқув

03.03.2021 11:03:51

Қарши давлат университетида Ўзбекистон “Адолат” СДП фаоллари ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар депутатлари учун сиёсий ўқув бошланди.

Машғулотлар  савол-жавоблар, мунозара тарзида ташкил этилаётгани туфайли ҳам қизиқарли кечмоқда.

Дастлаб муҳтарам Президентимизнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси мазмун-моҳияти ҳақида иштирокчилар олийгоҳ  доценти Мамашукур Эшматовнинг сермазмун маърузасини тингладилар. Мурожаатномада илгари сурилган устувор вазифаларнинг  мамлакатимиз ва халқимиз ҳаётидаги аҳамияти  ҳақида кенгроқ тушунчага эга бўлишди.

Шунингдек, партиядошларимиз “Давлат  дастури: барқарор тараққиёт йўлида” ва мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг моҳияти  ҳамда халқимиз фаровонлигини таъминлашдаги аҳамияти  борасидаги маърузаларни ҳам тингладилар.

Шу куни  Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзоси Шуҳрат Полвонов ҳам  сиёсий ўқув иштирокчилари билан самимий мулоқотга киришди. Сайловни ҳар томонлама жаҳон талаблари даражасида ўтказиш учун ўзининг  қимматли маслаҳат ва тавсияларини берди. Партия фаоллари ва депутатларнинг турли мавзуларда йўллаган саволларига батафсил жавоблар қайтарди.

-Бу каби сиёсий ўқувлар бизнинг билим ва кўникмаларимизни оширишга хизмат қилади,-дейди биз билан суҳбатда халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Абдуқаххор Ахмедов.-Мен очиқ мулоқот  тарзида  уюштирилаётган ўқувда  “Сайлов кодекси” ҳақида ҳам кенгроқ маърузалар ўқилса,  яхши бўларди, деган таклифни бердим. Таклифим инобатга олинди.

-Сиёсий ўқувга партиямиз фаоллари ва депутатларимиз ҳар томонлама фаолликларини намойиш этишаяпти,-деди партия вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Гулноза Раджабова.-Биз қанчалик кўп  билимларга эга бўлсак, халқимиз ўртасида партиямиз номидан  шунчалик яхши иш олиб борамиз. Бундан кейинги кунлари бўлиб ўтадиган машғулотларга ҳам  фаол қатнашамиз.

                                                            Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қашқадарё вилоят

                                                            Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+