Янгиликлар 1299
Қодир Жураев: “Партия сайловолди дастуридаги муҳим йўналишлар ўз аҳамиятини янада кучайтиради”
- Бугун тараққиётнинг ҳар бир жабҳасида, давлатнинг эртанги кунини белгилашда жамиятдаги ёшларнинг билим ва салоҳияти ҳал қилувчи муҳим аҳамият касб этмоқда. 2021 йил Ўзбекистонда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб эълон қилиниши ислоҳотлар долзарблиги ва ҳаётбаҳшлигини яна бир бор исботлади. Бу Ўзбекистон ёшларининг иштиёқини янада жонлантирди. Йилнинг бу тарзда номланиши ёшларга катта мотивация бўлади. Давлатимиз раҳбари томонидан ёшларимиз Ватанимизнинг катта бойлиги, бебаҳо хазинаси деб таъкидлангани Ўзбекистонда истиқомат қилаётган ҳар бир ёшнинг юрагида чексиз ифтихор туйғусини шакллантирди. Бугун тараққиётнинг ҳар бир жабҳасида, давлатнинг эртанги кунини белгилашда жамиятдаги ёшларнинг билим ва салоҳияти ҳал қилувчи муҳим аҳамият касб этмоқда. 2021 йил Ўзбекистонда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб эълон қилиниши ислоҳотлар долзарблиги ва ҳаётбаҳшлигини яна бир бор исботлади. “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” давлат дастурини ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга татбиқ қилишда Ўзбекистон “Адолат” СДП сайловолди дастуридаги муҳим йўналишлар ўз аҳамиятини янада кучайтиради. Зеро, дастурий вазифаларимиз қаторида узлуксиз таълим тизимини мунтазам такомиллаштириш, сифатли таълим-тарбия бериш, юқори малакали кадрларни тайёрлаш масалалари турибди. Таълим олиш ва унинг сифатини ошириш стратегиясини қабул қилиш, амалдаги қонунлар, қарорлар, кўрсатмалар ва бошқа меъёрий ҳужжатларни тизимлаштирган ҳолда, “Таълим тўғрисидаги кодекс”ни қабул қилиш фракциямиз аъзолари олдида турган долзарб вазифадир.
Мурожаатномада 2021 йилда 85 та янги оилавий поликлинакалар фойдаланишга топширилиши, эҳтиёжманд аҳолини скрининг текширувдан ўтказишга хусусий сектор хизмати ҳам жалб этилиб, уларга субсидия берилиши қайд этилди. Ўткир буйрак етишмовчилиги билан қийналаётган 5000 нафар беморлар бепул тиббий текширувлардан ўтказилиши, албатта, кўмакка муҳтож ҳолда дарддан оғриб турган фуқароларимизга мисли кўрилмаган малҳам бўлади. Президентимиз томонидан таклиф этилаётган тиббиёт соҳасига доир янгиланишлардан халқимизнинг бебаҳо соғлиғини мустаҳкам ҳимоялаш кўзланган.
“Адолат” СДП Матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг