Янгиликлар 1446
Қоидани билган ютқазмайди
Давлатимиз раҳбари томонидан йўл ҳаракати хавфсизлиги тизими қаттиқ танқид қилинди. Таъкидланганидек, айнан йўл транспорт ҳодисалари сабаб қанча одамнинг умрига барвақт нуқта қўйилаётгани ачинарли. Шу сабаб тизимда ўзгариш қилиш, бу борадаги қонунчиликни мустаҳкамлаш кун вазифасига айланди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Олтиной Мамирова юқоридагилардан келиб чиқиб, Жалақудуқ туманида йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида олиб борилаётган ишларни ўрганди. Туман ИИБ ЙХХБ ҳамда туман «Ватанпарвар» ташкилоти ходимлари билан мавзу юзасидан суҳбатлар олиб борди. Соҳа ходимларининг фикрларини ўрганиш баробарида уларнинг вазифалари юзасидан таклифларини билдирди.
Олтиной Мамирова, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати:
-Президентимиз кўрсатиб ўтганларидек асосий эътиборни ҳайдовчиларни тайёрлашда талабни кучайтиришдан бошлаш керак. Қоидани билган ҳайдовчи қоидабузарликка йўл қўймайди. Бу ўз ўзидан кўнгилсиз йўл транспорт ҳодисалари келиб чиқишининг олдини олади. Соҳадаги қонунчиликни кўриб чиқилиши ҳам мақсадга мувофиқдир.
Халқ вакили юқоридаги масала юзасидан жамоатчилик фикрини ҳам ўрганди. Мақсад йўлларда ҳаракатланиш борасида ҳайдовчининг ҳам, пиёдаларнинг ҳам масъулиятини ошириш.
«Адолат» СДП Андижон вилояти Кенгаши
матбуот хизмати.
Фикрингизни қолдиринг