Қонун лойиҳаси эътиборимни тортди.

28.01.2021 16:01:56

Сайлов қонунчилигини такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида  қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Мазкур қонун лойихасида энг асосий масала яъни хар беш йилда бўлиб ўтадиган сайловлар жараёнлари декабрь ойидан октябрь ойига кўчирилгани янгича бурилиш бўлди.

Менинг ўз фикрим бўйича декабрь ойи йилнинг айни якунланувчи вақти бўлиб халкимизнинг байрам кайфиятида борди-келдиси кўпаяди ва бир тарафтан йил якуни хисобланади.

Ҳа, тўғри айрим инсонлар ўйлаши мумкин-ки сайлов куни бир кўнда ўтади кетади дер, лекин, бунда фуқороларнинг овоз бериш ва уларни хисоблаш жараёнларини ташкиллаштириш масаларида қанчадан-қанча иштирокчилар сафарбар қилинишини ҳам уйлаб кўринг.

Янада эътиборимни тортган тарафи октябрь ойи об-хаво кўрсаткичлари хам нормал холатда бўладиган вақт.

Мазкур бирқанча омиллар хам сайлов жараёнларида барча фуқороларимизнинг фаол иштироки таъминлашга хизмат қилади.

Баходир Жузбаев 

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси ўринбосари.

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+