Янгиликлар 1833
Қонун лойиҳасида жамият ҳаётида муҳим масалалар акс этган
Мен партия ҳудудий Кенгаши “Аёллар қаноти” раҳбари ва депутат, педагог сифатида бир неча маротаба сайлов кампаниясининг иштирокчиси бўлганман.
Ўтган йиллар мобайнида тўплаган тажрибамдан келиб чиқиб, «Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси билан танишар эканман, кўнглимдаги анчадан бери ўйлантираётган масалалар жой олганлигидан хурсанд бўлдим.
Биринчидан, халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссиялари институти тугатилмоқда ва уларнинг ваколатлари туман (шаҳар) сайлов комиссиялари зиммасига юкланмоқда.
Мана шунинг ўзи ҳар томонлома пуҳта уйланган таклиф эканлигини эътироф этишимиз керак.
Сабаби таҳлилларга кўра, ҳар бир округ ўртача 1-3 та сайлов участкалари доираси билан чекланган бўлиб, фаолияти самара бермаётганлиги кўзга кўринди.
Давлат бюджетидан ажратиладиган ҳаражатлар суммаси ҳам катта.
Иқтисодиётнинг муҳим қонуни эса сарф-харажатни тўғри ишлатишдир.
Амалдаги қонунчилигимиз бўйича, декабрь ойи қиш мавсумига тўғри келиши сабабли сайловолди ташвиқоти тадбирларини кенг қамровли ўтказиш ва унда сайловчиларни жалб этишда қатор ноқулайликлар келтириб чиқарганлигига гувоҳ бўлганмиз.
Октябрь ойига кўчирилиши қатор шароитларнинг яратилишига асос бўлади.
Қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлайман ва фуқаролик жамиятини ривожлантиришда барча фуқароларимизга фаоллик тилаб қоламан.
Улбосын СЕЙТЖАНОВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши “Аёллар қаноти” раиси
Фикрингизни қолдиринг