Янгиликлар 828
Қонун устуворлиги - тараққиёт гарови
Ўзбекистон “Адолат” СДП Элликқалъа тумани Кенгаши томонидан Навоий МФЙ фуқаролари иштирокида «Қонун устуворлиги - тараққиёт гарови» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Давра суҳбатида Кенгаш раиси - У. Каримов янгидан қабул қилинган қонунлар, фармонлар тўғрисида тушунтириш бериб ўтди. Ўзбекистон Республикасида Қонун устувор - жазо муқаррар эканлиги, қонунларга риоя қилиш ва ҳар бир ҳудудда жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича биргаликда курашишимиз кераклигини таъкидлаб ўтди.
Ёшларнинг ҳуқуқий ва иқтисодий билимларини ошириш, ёшларга оид қабул қилинаётган қонун ва амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг асл моҳияти ҳақида ва янгидан қабул қилинган Конституция доирасида ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий билимларини ошириш, онги ва маданиятини юксалтириш кераклиги айтилди.
Давра сухбатида дунёда рўй бераётган ижтимоий- сиёсий жараёнлар ҳақида атрофлича тўхталиб ўтилди. Иштирокчи ёшлар ўзлари учун керакли бўлган маълумотларга эга бўлишди.
“Адолат” СДП
Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши
Матбуот хизмати.
Фикрингизни қолдиринг