Янгиликлар 2076
Қонун устуворлиги таъминланган жойда юксалиш бўлади
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Хоразм вилоят Кенгаши томонидан “Қонун ва адолат устуворлигига эришиш-ҳаракатларимиз мезони” мавзусида онлайн семинар ташкил этилди.
Семинарга партия вилоят, шаҳар ва туман Кенгаши фаоллари, депутатлари ҳамда Хоразм вилоят ҳокимлиги Тўпроқ қалъа ФХДЁ бўлими мудираси Шоира Болтаева иштирок этди.
Семинардан кўзланган мақсад мамлакатимизда қонун ва адолат устуворлигини таъминлаш орқали инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари, қадр-қимматини ишончли ҳимоя қилишга эришишдан иборат.
Такидланганидек, Инсон ва унинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфатлаари давлат ва жамиятнинг энг юксак қадриятлари эканлигини тан олиб, жамият ва давлат ҳаётининг барча жабҳаларида ҳар бир инсоннинг фаровон ҳаёти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, ижтимоий адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш бош мақсадимиздир.
Семинарда Тўпроқ қалъа тумани Адлия бўлими бошлиғи, партия фаоли Шоира Болтаеванинг “Қонун устуворлигини таъминлашда суд-ҳуқуқ тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар” мавзусидаги маърузаси тингланди.
Шуҳрат Хусаинов, партиянинг Янгибозор туман Кенгаши раиси:
–Янги иш фаолиятимни инсонлар ҳуқуқини ҳимоя қилишга, қонун устиворлигини таъминлашга муносиб ҳиссамни қўшишдан бошлаганимдан хурсандман. Чунки адолатпарвар инсонларни шакллантирмай туриб адолатни қарор топтириш жуда мушкул. Бўлиб ўтган онлайн семинарда ҳам қонун ва адолат устуворлиги таъминланган жойда инсон ҳуқуқлари ҳимояланиши ва бу борада партиямиз томонидан олиб борилаётган ишлар тўғрисидаги тушунчаларимни бойитиб олдим.
Онлайн семинарда иштирокчилар ўзлари қизиққан саволларга маърузачилар томонидан батафсил жавоблар олишди.
Замира АБДУЛЛАЕВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг