Янгиликлар 988
Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламентининг 2021 йилдаги қонун ижодкорлиги жараёнидаги фаолияти ҳақида маълумот
Умумий ҳолат бўйича:
Республика миқёсида 124 та ўрганиш ишлари амалга оширилди;
Аъзоларимиз 94 та турли тадбир ва конференцияларда иштирок этишди.
Фаолиятимиз ОАВда:
ТВда – 625 та; радиода – 334 та; босма нашрларда – 2300 дан зиёд; ижт тармоқда – 6300 дан зиёд; расмий веб-сайтларда – 15 279 маротаба ёритилган.
Таъкидлаш керакки, қонун лойиҳалари юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш – Ёшлар парламенти фаолиятининг энг муҳим йўналишидир. Ҳисобот даврида Ёшлар парламенти томонидан қонун лойиҳаларида ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини амалда ифода этиш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилди. Ушбу жараёнда асосан қуйидаги икки муҳим йўналиш бўйича ишлар олиб борилди:
биринчиси, қонун лойиҳаларини ёшлар ўртасида тарғиб этишга қаратилган муҳокама платформаси ташкил этилди. Платформа доирасида Ёшлар парламенти аъзоларининг барчалари ўз ҳудудларида, туман ва шаҳарларда, қишлоқ ва овулларда қонун лойиҳалари юзасидан жонли мулоқотларни амалга оширишди;
иккинчиси, жойларда ёшларни қийнаётган муаммоли масалалар юзасидан ўрганишлар ўтказилиб, улар бўйича ҳам тегишли қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчаларни киритиш бўйича ҳам илмий асослантирилган таклифлар киритилди.
Шунингдек, ушбу жараёнга биз кенг жамоатчилик вакилларини ҳам жалб этишга ҳаракат қилдик.
Юқорида таъкидланганидек, Ёшлар парламенти томонидан 2021 йилда Қонунчилик палатасига киритилган 87 та қонун лойиҳалари юзасидан таклифлар тайёрланди. Шундан 27 таси (шундан 19 таси) Қонунчилик палатаси томонидан инобатга олинди.
Жумладан, Ёшлар парламенти томонидан кўриб чиқилган айрим қонун лойиҳалари ҳақида қисқача маълумот бериб ўтсак:
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси (янги таҳрири)
Мазкур кодекснинг:
24-моддасига ходимларнинг манфаатларига тааллуқли қарорлар қабул қилишдан олдин уларнинг вакиллик органлари билан маслаҳатлашиш, меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив ҳужжатларда кўрсатилган ҳолларда эса, — уларнинг розилигини олишга доир таклиф;
Маълумот учун: Англиядаги 1930-йилдаги АКТ. Ушбу норма белгиланган давлатлар дунё миқёсида 109 тани ташкил этади.
52-моддасига жамоа келишувларида бошқа меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича қонунчиликка зид келмайдиган қоидалар ҳам бўлишига доир таклиф;
“Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги
Қонуннинг 24-моддасига келиб тушган фикр-мулоҳазалар ва (ёки) таклифлар рад этилган тақдирда, ишлаб чиқувчи уларни рад этиш сабабини асослаши шартлигига доир таклиф.
Германия тажрибаси асосида билдирилган таклиф.
“Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги
Қонуннинг 38-моддасига аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини ишга жойлаштириш бўйича қўшимча кафолатлар доирасида умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотларини, касб-ҳунар мактабларини, касб-ҳунар коллежларини ҳамда техникумларни тамомлаб, касбга эга бўлган ёшлар учун имкониятларни яратиш ҳақидаги таклиф.
Маълумот учун: Россия ва Жанубий Корея тажрибаси асосида берилган.
“Ўзбекистон Республикасининг давлат тили тўғрисида”ги
24-моддасига Фуқароларнинг ўзаро муомала, тарбия ва таълим олиш тилини эркин танлаш ҳуқуқини амалга оширишга тўсқинлик қилувчи шахслар қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўлишига доир таклиф;
Маълумот учун: АҚШнинг Мурожаатлар Акти бунга асос.
“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги
Қонуннинг 42-моддасидаги Меҳнат дафтарчаси (электрон меҳнат дафтарчаси) ёки унда тегишли ёзувлар мавжуд бўлмаган тақдирда иш стажини тасдиқлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланишига доир таклиф.
Маълумот учун: Россия, Германия каби давлатлар тажрибаси бунга асос.
“Тадбиркорлик кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонун
Тадбиркорлар куни этиб белгилаш бўйича хорижий давлатлар тажрибаси ўрганиб берилди.
Маълумот учун: Ўзбекистон ушбу Қонунни қабул қилган 79-давлат
ва бошқа натижаларини гапириш керак.
“Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида”ги Қонун
Қонуннинг 19-моддасига «энергиядан оқилона фойдаланиш соҳасидаги давлат, тармоқ ва ҳудудий дастурлар ҳамда лойиҳаларни давлат имтиёзли кредити ҳисобидан молиялаштириш бўйича;
тармоқлараро илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини молиялаштириш, энергия жиҳатидан самарадор ва энергия жиҳатидан тежамкор асбоб-ускуналарнинг тажриба туркумларини ишлаб чиқариш бўйича берилган таклиф.
Маълумот учун: Россия, АҚШ, Италия, Босния каби давлатлар тажрибаси бунга асос.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қодекс
Кодекснинг 101-моддаси биринчи қисми санкциясига “фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — йигирма бараваридан йигирма беш бараваригача миқдорда жарима солиш”га доир таклифлар шулар жумласидандир.
Бундан ташқари, Конституциявий суд тўғ; “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғ”; Ўз Рес Маданият ва санъат ходимлари кунини белгилаш тўғ; Ногиронлар ҳуқуқлари тўғ Конвенцияни (2006 йил 13 декабрдаги Нью Йорк) ратификация қилиш тўғ; Психиатрия ёрдами тўғ (Психиатрия стационарида даволанаётган ёки текширувдан ўтаётган руҳий ҳолати бузилган шахснинг адвокати билан ёлғиз учрашиши); Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғ (Сотувчи (ижрочи) истеъмолчига товарлар савдоси, маиший ва бошқа турдаги хизмат кўрсатишнинг қоидалари тўғрисида тўлиқ маълумот бериши шарт) шулар жумласидан.
Ўзбекистон Республикаси қонунчилик маълумотлари миллий базасида 3738 та қонун бўлса, уларнинг 45 таси (2020-2021 йиллар давомида)да Қонунчилик палатаси томонидан берилган таклифларнинг мазмунан ўз ифодасини топганлигини кўришимиз мумкин. Бу ҳам Янги Ўзбекистонда ёшлар учун яратилаётган имкониятларнинг амалий мисолидир.
Шунингдек, ҳозирда ушбу йўналишда:
биринчи, қонунларнинг амалдаги ижросини ўрганиш жараёнига ҳудудлардаги ёшларни кенг жалб этиш;
иккинчи, ёшлар манфаатларига хизмат қилувчи илмий асослантирилган таклифларни ишлаб чиқмоқдамиз;
учинчи, жорий йилги Давлат дастурида назарда тутилган қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этмоқдамиз.
Акбаршоҳ Тешабоев,
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги
Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти
йиғма ахборот-таҳлил ва назорат бўлими бошлиғи,
Қонунчилик палатаси ҳузуридаги
"Ёшлар парламенти" раисининг ўринбосари
Фикрингизни қолдиринг