Янгиликлар 1784
Қонунчилик палатаси иштирокида узоқ кутилган муаммолар ҳал этилмоқда
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Инна Коржикова Навоий вилоятида сайловчилар билан учрашувларда кўтарилган муаммолар ўз ечимини топаётганлиги билан аҳамиятли бўлмоқда.
Жумладан, Кармана туманидаги “Ўзбекистон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида наъмунавий лойиҳалар асосида 2016-2017 йилларда қурилиб фойдаланишга топширилган уйларда яшовчи фуқаролар мурожаатлари ўрганилди. Аниқланишича, бугунги кунда ушбу маҳалладаги ўнлаб хонадонлар ичимлик сувидан бебаҳра қолаётганлиги маълум бўлди. Бунга сабаб эса 150 метр масофадаги сифатсиз ичимлик сув қувурининг қурилиш ташкилоти томонидан ўрнатиб кетганлиги бўлган.
Маҳалла аҳолиси ушбу муаммони бартараф этишда амалий ёрдам сўраб, бир қанча ташкилотларга мурожаатлари эса натижасиз қолаверган. Айни масалада ҳудудга партиямиздан халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгаши депутати Р.Ризаева ҳам мазкур масалани ҳал этиш юзасидан йўллаган сўровлари ҳам натижа бермаган эди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати И.Коржикова ва халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгаши депутати Р.Ризаевалар томонидан муаммо жойида атрофлича ўрганилди.
Масала вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Б.Бобомуродов ҳамда Кармана туман ҳокими иштирокида муҳокама этилди.
Қувонарлиси, Кармана туман ҳокими юқоридаги муаммони қисқа вақтда бартараф этишни ўз зиммасига олди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати И. Коржикова вилоят ҳокимининг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари Я.Душанов ва вилоят ҳокимининг қурилиш ишлари бўйича ўринбосари Б.Бобомурадов билан учрашиб сайловчилар томонидан кўтарилган уларнинг ечимларни муҳокама қилди.
Хусусан, учрашувда Навоий шаҳридаги 1 ва 4-сонли умумтаълим мактабларида ўқувчилар сонини ортганлиги сабабли қўшимча ўқув бинолари қурулиши эҳтиёжи мавжудлиги масаласи кўрилди. Жорий йил капитал таъмирланиб, янги ўқув бинолари қурилган шаҳардаги 8 ва 16-сонли мактабларга ўхшаш қўшимча биноларни қуриш учун келгуси 2022 йил давлат дастурига киритиш келшиб олинди.
Шунингдек, яна бир муҳокама Кармана тумани Нарпай қўрғонида жойлашган христианлар қабристони ҳақида бўлди. Ўтган йили маҳаллий ҳокимият томонидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари амалга оширилган. Энди қабристонда, аслида ёдгорлик мажмуаси бўлган, белгиланмаган қабрларни белгилаш масаласи пишиб етилди. Мулоқотлардан сўнг шаҳар ҳокимлиги бу ишни 9-май Хотира ва қадрлаш кунига қадар якунлашга вада берди.
Бундан ташқари ичимлик ва суғориш суви, электр энергияси билан таъминланмаганлиги ва бошқа масалаларни талаб қиладиган Кармана туманининг "Боғишамол" маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси муаммоларини ечимини зудлик билан излаш зарурати туғилди.
Шундай қилиб, 2021 йил сентябрдан бошлаб “Обод қишлоқ” давлат дастурини амалга оширишга киритилган “Боғишамол”да вазифалар босқичма-босқич амалга оширилади. Бу унинг аҳолисини мунтазам ичимлик суви ва суғориш суви билан таъминлаш, шунингдек, ижтимоий ва маиший шароитларни яхшилашга имкон беради.
Келгусида 2022 йилда “Обод маҳалла” давлат дастурига киритиладиган Кармана туманидаги "Ўзбекистон" маҳалласида ҳам шунга ўхшаш муаммолар ҳал этилиши керак.
Шунингдек, депутат ижро этувчи ҳокимият эътиборини Кармана туманидаги болалар вилоят кутубхонаси муаммоларига ҳам қаратди.
Очиқ, юзма-юз мулоқотлар давомида халқ вакили аҳолига қулайлик яратиш, уларнинг мурожаат ва таклифларини доимий назоратга олиш мақсадида парламент ва маҳаллий Кенгашлар депутатларининг муаммолар ечимига қаратилган ўзаро ҳамкорликдаги интилишлари самарали бўлиши яна бир бор ўз тасдиғини топди.
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Навоий вилоят Кенгаши
матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг