Қонуний иш ҳақингиз тўлаб берилади

16.08.2021 14:08:45

Ижтимоий тармоқларда “Пандемия шароитида бизни ишсиз қолдиришмасин” сарлавҳаси остида тарқалган хабарларга кўра электоратимиз вакиллари бўлмиш тиббиёт соҳаси вакилларининг муаммоларини ўрганиш мақсадида Самарқанд шаҳридаги кўп тармоқли марказий поликлиникасида бўлдик.

Самарқанд шаҳридаги кўп тармоқли марказий поликлиниканинг бош шифокори, Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгаши депутати Дилфуза Камолова билан бу борада суҳбатлашдик.

Кўп тармоқли марказий поликлиника томонидан Самарқанд шаҳридаги 82 та умумтаълим мактабларига ўқувчи сонидан келиб чиқган ҳолда шифокор ва ҳамширалар бириктирилган. Ушбу мактаб тиббий ходимларига умумтаълим мактабларида таътил бўлганлиги сабабли, аризаларига асосан бир ойлик меҳнат таътили берилган. Биринчи синфга ҳужжатлар онлайн қабул қилинганлиги сабабли мактаб тиббий ходимлари айбсиз айбдор бўлиб, бекор қолишган. Тиббий ходимларнинг ойлик маошлари масаласида шаҳар халқ таълими бўлими ҳамда шаҳар ҳокимлиги молия бўлимига хат орқали мурожаат қилинди.  Самарқанд шаҳар ҳокимлиги молия бўлимининг маълумотига кўра тиббий ходимларнинг барчасига қонуний иш ҳақи тўлаб берилади. Ҳамма ўз иш жойида қолади. Хавотирга ўрин йўқ – дейди Д.Камолова.

Мазкур воқеа юзасидан ходимларнинг хавотирга тушмасликлари, ойлик маошлари қонуний тўлаб беришларини тушунтириб, суҳбат ўтказилди.

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот хизмати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+