Янгиликлар 1768
“Қонунучилик палатаси депутатидан миннатдорман”
Мен Фарғона вилоятининг Сўх туманида яшайман. Президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан Сўх туманида истиқомат қилувчи умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларига ОТМларга кириши учун алоҳида 500 та давлат гранти квотаси ажратилганида барча сўхлик ёшлар қатори менинг ҳам бу хабардан қувончим ичимга сиғмади. Бизларга берилган имкониятдан мамнун бўлиб, Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институтига яхши ният билан ҳужжатларимни топширдим. Белгиланган тартибга кўра, ижодий имтиҳон бўлиб ўтди ва 106 балл олдим. Давлат квотаси асосида ўқишга киришдан умидвор эдим. Бир неча ой кутдим аммо натижаларда ўзгариш бўлмади.
Шунда Ўзбекистон “Адолат” СДПдан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига депутат этиб сайланган Гулбаҳор Саидғаниевага ёзма мурожаат қилдим. Депутат мазкур масалани ўрганиб, Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига мурожаат қилдилар. Депутат аралашувидан сўнг мурожаатим ижобий ечим топиб, жорий йилнинг 11 мартидан бошлаб Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институтининг халқ ижодиёти: ашула ва рақс таълим йўналишида давлат гранти асосида ўқишни бошладим. Қонунчилик палатаси депутатига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Келгусида аъло баҳоларга ўқиб, санъат соҳасида етук мутахассис бўлиб, юртимиз ривожига муносиб ҳисса қўшаман.
Жасур НАЖМИДДИНОВ
Фикрингизни қолдиринг