Янгиликлар 2415
Қўқон шаҳридаги поликлиникада янги БПТ ташкил этилди
15.09.2020 14:09:03
Фарғона вилояти Қўқон шаҳрининг 1-оилавий поликлиникасида ташкил этилган бошланғич партия ташкилоти ҳам уларнинг сафини янада кенгайтирди. Янги аъзоларга партия фаоли Дилфузахон Деҳконава, депутат Ж.Усмонов партиянинг шаҳар Кенгаши раиси А.Аҳмаджоновлар томонидан аъзолик билетлари топширилди.
-Феруза Ғиёсиддинова, Марҳабо Иномова, Одина Маҳмуджонова, Гулбаҳор Солиева, Шаҳло Жўраева, Мастура Тошматова сингари поликлиникамизнинг 14 нафар малакали шифокор ва ҳамширалари партия фаолиятига бефарқ эмас. Ўзлари қизиқиб, ташаббус кўрсатдилар, – дейди БПТ раиси Шаҳноза Турғунова. – Биргаликда партиянинг мақсад ва вазифаларини кенг тарғиб этишга ҳаракат қиламиз.
Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг