Янгиликлар 3674
Қораўзакда Конференция қарорлари қабул қилинди
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ҳудудий ва маҳаллий партия ташкилотларининг раҳбар органи ҳисобланадиган Конференция йиғилишлари Қорақалпоғистон Республикасида ҳам кўтаринки руҳда ташкил килинмоқда. Бугун партиянинг Қораўзак туман ташкилотининг VIII ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.
Конференцияда туман партия Кенгаши ходими, Халқ депутатлари Қораўзак туман Кенгашидаги партия гуруҳи аъзолари, бошланғич партия ташкилотларидан делегатлар, партия фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари қатнашди.
Дастлаб Ўзбекистон “Адолат” СДП Қораўзак туман Кенгашининг ўтган йиллардаги фаолияти бўйича ҳисоботи тингланиб, 2020-2024 йилларга мўлжалланган аниқ устувор вазифалар ҳам белгиланиб олинди ва бу бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.
Халқ депутатлари Қораўзак туман Кенгашидаги партия гуруҳининг ҳисоботи ҳам қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Партия мафкураси ва позициясини жойларда ифодалаш, ҳимоя қилиш ҳамда амалга ошириш ишларини кучайтириш, партия аъзолари сонини ошириш, жамият соҳаларида амалга оширилаётган ишларни янада такомиллаштириш ва кучайтириш қаратилган вазифаларни қўллаб-қувватлаб, унинг ижросини таъминлашда фаол иштирок этишни кучайтириш буйича вазифалар белгилаб олинди.
Бундан ташқари кун тартибидан ўрин олган бошқа масалалар ҳам делегатлар томонидан муҳокама этилиб, қарорлар қабул қилинди.
Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг