Янгиликлар 1471
Қорақалпоғистонда ҳам пиёдалар рағбатлантириляпти
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги “Соғлом турмуш тарзи” платформаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 253-сонли қарори асосида туризм ва спорт вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги томонидан аҳолини кунлик юриш ва югуришга тарғиб қилиш мақсадида “Соғлом турмуш тарзи” платформаси яратилди.
Ушбу платформа асосида айни кунлар юртимиз фуқароларига тегишли пул мағлағлари ўз вақтида берилмоқда.
«Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши фаоллари ҳам партия ғояларидан келиб чиқиб, июль ойида энг кўп юрган шахсларни рағбатлантириш ишларини амалга оширди.
Жами Нукус шаҳри ва 15 та тумандан энг кўп юрган фуқаролар аниқланиб, уларга партия томонидан эътибор қаратилди.
-Мана шундай ғамхўрликлар ва имкониятлар юртимизда халқимизнинг узоқ умр кўриш кўрсаткичининг юқорилашига хизмат қилади дейди – Нукус туманидан нуроний онахон-устоз Ҳурлиман Бердиева.
Қорақалпоғистон Республикаси буйича энг ёши катта пиёда юрган 72 ёшли отахон Ахмадбой ота Мадраҳимов ўз қувончларини шундай баён этади;
-Мен сўнгги йилларда пиёда юриш орқали 7 хил касалликдан фориғ бўлдим, яна давлатимиз платформа яратиб пул бераяпти, бундай эътибор ва эъзоз биз кексаларга янада қувват бағишлайди.
Партия Амударё туман Кенгашининг менга эътибор қаратиб, партия сафига қабул қилиб, кўпга ўрнак кўрсатиб тақдирлаганидан миннатдорман.
Баходир ЖУЗБАЕВ,
«Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси
Кенгаши матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг