Янгиликлар 1878
Қўшкўпирда адолатли қайноналар сараланди
Қўшкўпир тумани 10-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида нафақат оиласида ибрат, балки жамиятда ҳам ўз ўрни ва сўзига эга ширинсўз, қалби иймони бутун қайноналар ўзаро мусобақалашдилар.
“Адолат” СДП Қўшкўпир туман кенгаши ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирга туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Ойбиби Раҳимова, Халқ депутатлари Қўшкўпир туман кенгаши котибият бош мутахассиси Саробиби Маёқубова, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғи ўринбосари Султонназир Ўрозметов, туманнинг энг фаол, тадбиркор аёлларидан "Шеробобд" маҳалласи раиси Машарипова Ражаббиби ҳамда ташаббускор қайноналар таклиф этилдилар.
Миллий анъана ва қадриятлар, удумларни асраб-авайлаш, оилалардаги тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, келинлар ўртасида адолатни ўрнатиш, ёшларнинг маънавий ва маърифий дунёқарашини кенгайтириш мақсадида ташкил этилган кўрик-танлов ёрқин лаҳзаларга бой бўлди.
Учта шарт асосида ўзаро мусобақага киришган 6 нафар қайнона маҳалла ва оиласида олиб бораётган оқилона тартиб-интизом, намуна ҳақида ҳакамлар ҳайъатига гапириб бердилар. Ҳар бир шарт ўзига яраша маҳорат, матонатни талаб этди. Қизғин бахслар асосида кечган танловда “Энг адолатли қайнона” номинациясига “Полвон” маҳалласидан Ойхоним Эшчанова сазовор бўлди ва танловнинг вилоят босқичига йўлланма олди. Шунингдек, кўрик –танловда “Кўктом” маҳалласидан Гулбаҳор Исмоилова 2- ўринга, “Араблар” маҳалласидан Султонпошша Артиқова 3-ўринга муносиб деб топилди ҳамда партия туман кенгашининг эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлари билан тақдирланди. Шу билан бир қаторда “Адолатли қайнона” кўрик- танловида фаол иштирок этган барча иштирокчиларга партиянинг диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Руҳия ИСМОИЛОВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Қўшкўпир туман Кенгаши раиси
Фикрингизни қолдиринг