Янгиликлар 1878
Қўшкўпирда хотин-қизлар бандлиги таъминланмоқда
Хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва уларни жамиятдаги ўрни ва нуфузини ошириш бугуннинг энг муҳим масалаларидан биридир.
Айниқса, бу борада депутатларимизнинг саъй-ҳаракатлари ва ташаббускорликлари жуда муҳимдир.
Халқ депутатлари Қўшкўпир тумани Кенгаши депутати Манзура Артиқова ана шу эзгу мақсадларни илгари суриш, аёллар билан маҳаллабай усулида ишлаш, қолаверса, халқимиз ҳамда ўз сайловчилари олдидаги вазифасини сидқидилдан бажаришга масъулият билан ёндошмоқда.
Яқинда депутат “Ифтихор” маҳалласида яшовчи бир қатор хонадонларга аёллар бандлигини таъминлаш мақсадида кредит асосида 50 тадан жўжа олиб берди. Жўжаларнинг озуқаси эса ҳомийлар томонидан таъминланди.
Муҳайё Жуманиёзова, мурожаатчи:
– Депутатимиз ҳар доим дардимизни эшитиб, муаммоларимизни ҳал этиб берадилар. Ишсизлигим тўғрисидаги шикоятим қанотлантирилди. Депутат зудлик билан 50 та жўжа олиб берди. Депутатнинг кўмаги билан нафақат ўзим иш билан банд бўлдим, балки оила аъзоларимнинг бандлигини ҳам таъминладим. Келажакда тадбиркорлигимни ривожлантириб, ишсиз хотин-қизларни иш билан таъминлаш орқали халқимга муносиб хизмат қилишни мақсад қилдим.
Руҳия ИСМОИЛОВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Қўшкўпир туман Кенгаши раиси
Фикрингизни қолдиринг