Янгиликлар 1269
Қўшнининг ҳаққи...
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган “Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий тараққиёт” мавзусидаги Тошкент халқаро конференцияси мамлакатимиз дунёдаги барча давлатлар, аввало, қўшни мамлакатлар билан яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик муносабатларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратаётганининг яна бир далили.
Ушбу форумда Европа Иттифоқи ва Европа мамлакатлари, Хитой, Россия, АҚШ, Марказий ва Жанубий Осиё, Яқин ва Ўрта Шарқ, Осиё-Тинч океани минтақалари давлатлари махсус вакилларининг конференцияда иштирок этаётгани эса учрашувнинг аҳамиятини янада кучайтиргани ҳам айни ҳақиқат.
Давлатимиз раҳбари ушбу анжуманда нутқ сўзлар экан икки минтақа мамлакатлари ўртасида дўстлик, ишонч ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган муҳим ташаббусларни илгари сурди. Дарҳақиқат, қўшни мамлакатлар билан тинчлик ва дўстлик, ишонч ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш борасида билдирилган фикрлари бугунги давр талабидан келиб чиқиб айтилган сўзлар.
Халқимизда “Қўшнинг тинч - сен тинч” деган ибратли мақол бор. Аммо, “Қўшнинг тинч бўлмоғи учун нима қилишинг керак?” деган савол қўйилса, ҳар бир одам ўйланиб қолади. Ўзоқни кўра биладиган донишмандлар эса яхши қўшничилик борасидаги муаммоларга катта аҳамият қартишган. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган анжуманда ҳам Афғонистон билан ўзаро яхши қўшничилик алоқаларини мустаҳкамлаш муҳим эканлиги қайд этилди. Зеро, Афғонистон учун ён-атрофдаги давлатлар ва халқаро ҳамжамият билан дўстлик, яқин қўшничилик ва ўзаро фойдали ҳамкорлик муҳитида барқарор тараққий этиш бўйича аниқ истиқболлар эшиги очилади.
Давлатимиз раҳбари ўз маърузасида конферинция иштирокчиларини ҳамжиҳатликда, ҳамкорликда ўз ҳаракатларимизни Афғонистонни тинч, барқарор ва фаровон ўлкага, терроризм, уруш ва наркотик моддалардан холи мамлакатга айлантириш учун мустаҳкам пойдевор яратишга сафарбар этишимиз лозимлиги, Афғонистон иқтисодиётини қайта тиклаш вазифаси барчанинг умумий устувор вазифасига айланиши керакли тўғрисида ҳақ гапларни таъкидлади.
Албатта, ушбу мамлакатда иқтисодиётни қайта ривожлантириш, афғон халқи фаровонлиги, осойишталигини таъминлайди, афғон заминида мустаҳкам тинчлик ўрнатилишига хизмат қилади. Шу ўринда қайд этиб ўтиш жоизки, мамлакатимиз неча минг йиллар давомида ёнма-ён қўшнимиз бўлган Афғонистонни ижтимоий-иқтисодий ва гуманитар жиҳатдан қайта тиклашга кўмаклашиш борасидаги халқаро саъй-ҳаракатларга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда. Бир сўз билан айтганда қўшнининг ҳақини адо этиш йўлида ҳаракат қилмоқда. Давлатлар миқёсида амалга оширилаётган ушбу саъйи ҳаракатлар натижасида жамиятда тинчлик-хотиржамлик, ўзаро меҳр-муҳаббат ошади. Шундай экан қўшниларнинг ҳақини чиройли адо қилайлик.
Муҳиба Сайфиддинова,
Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгаши депутати
Фикрингизни қолдиринг