Қурилишни коррупциясиз соҳага айлантириб бўладими?

13.12.2021 15:12:45

 

Бугунги кунда тараққиёт кушандасига айланган коррупцияга қарши кураш мамлакатимизда кенг миқёсда олиб борилаётганлигини ҳаммамиз билиб турибмиз. Айни пайтда бирон-бир соҳани бу зарарли иллатдан холи деб бўлмайди. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги тизимида ҳам коррупциянинг олдини олиш борасида қатор ишлар амалга оширилиоқда. Айниқса, “Шаффоф қурилиш” тизимини жорий этиш бўйича саъй-ҳаракатлар диққатга сазовордир. Бу, давлатимиз раҳбари бир қатор чиқишларида мамлакатимиздаги қурилиш ишларини жадаллаштириш, бу жараёнда, аввало, сифат ва самарадорликни таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратиб, қурилишни коррупциясиз соҳага айлантириш, шаффофликни кучайтириш, ахборот-коммуникация технологиялари имкониятларидан самарали фойдаланиш бўйича берган кўрсатмаларига мувофиқ келади. Қурилиш соҳасида коррупция ва бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш орқали қурилиш жараёнларининг барча босқичида жамоатчилик учун шаффофликни таъминлаш йўлидаги саъй-ҳаракатлар самара бера бошлади. Мазкур йўналишдаги ишларни кучайтириш ва изчиллигини таъминлаш, бошқарма тизимидаги ташкилотлар раҳбарларидан ҳам алоҳида масъулият талаб этади.

Яқинда вилоят Қурилиш бош бошқармасида ана шу мавзуда давра суҳбати ўтказилганди. Навбатдаги худди шундай тадбир Попда ташкил этилди. Туман қурилиш бўлимининг мажлислар залида мазкур бўлим ходимлари ва шаҳар, туманлар қурилиш бўлимларнинг раҳбарлари тўпландилар.

Вилоят Қурилиш бош бошқармаси бошлиғи Дилшодбек Ниязов, бош бошқарма ички аудит бўлими бошлиғи Бекзод Абдуллаев ва бошқалар мамлакатимизда ушбу зарарли иллатга қарши кураш қандай олиб борилаётганлиги ҳақида фикр юритдилар. Ҳар бир соҳада бўлгани каби қурилишда ҳам коррупциянинг олдини олиш биринчи даражали вазифа эканлиги қайд этилди. Айниқса, “Шаффоф қурилиш” тизимини жорий этишнинг аҳамиятига эътибор қаратилди. Давра суҳбатида “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5177-сонли қарор ҳамда “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6257-сонли фармони мазмун-моҳияти ҳақида атрофлича фикр юритилди.

Тадбир давлат органи фаолиятининг очиқлиги, уларнинг жамоатчилик ва фуқаролар олдида ҳисобдорлигини таъминлаш ҳамда ОАВ вакиллари, блогерлар ва фуқароларни қизиқтирган саволларига жавоб олишлари мақсадида ташкил қилинди.

- 9 декабрда бутун дунёда “Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни” нишонланди, - дейди Тўрақўрғон туман қурилиш бўлими бошлиғи Адҳамжон Худойбердиев. – Бу эса ушбу иллатга барҳам бериш нақадар қатта аҳамиятга эгалигидан далолат беради. Бугунги тадбирда ўзимиз учун кўп фойдали маълумотлар олдик. Энди уларни жамоамиз аъзоларига етказамиз. Чунки коррупцияга қарши курашнинг аҳамиятини ҳар бир киши англаб етиши зарур.

Давра суҳбати иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.

Бекзод ЖЎРАЕВ,

Тўрақўрғон туман қурилиш бўлимидаги “Адолат” СДП БПТ раиси

 

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+