Янгиликлар 2210
Қурултой онлайн: Қурултой ўз ишини бошлади
Қурултойда Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Н.Умаровнинг “Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг фаолияти ҳисоботи ва янги босқичда партия вазифалари тўғрисида”ги маърузаси тингланди. Маърузада ҳисобот даврида партия дастуридаги устувор йўналишларнинг бажарилиши таҳлил этилди. Партиянинг мафкуравий, ташкилий-кадрлар соҳасидаги фаолияти натижалари сарҳисоб қилинди. Шунингдек, партия фаолиятининг қатор йўналишлари танқидий таҳлил этилди. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги депутатлик гуруҳлари ишидаги мавжуд камчиликлар қайд қилиниб, уларни бартараф этиш йўллари кўрсатиб ўтилди.
Эътироф этилганидек, ўтган уч йил давомида мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ва давлатимизнинг тараққиёт стратегияси янги босқичга кўтарилганлиги Ўзбекистон “Адолат” СДП фаолиятида ҳам ўз аксини топди.

Яъни, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси, Президент Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 12 июлдаги сиёсий партиялар ва депутатлар билан ўтказган видеоселектор йиғилиши, парламентга 2017 ва 2018 йиллардаги Мурожаатномалари, шунингдек, партиянинг “Адолат – ҳаётимизнинг бош мезони, адолат – ҳар бир инсон учун” сайловолди Дастури партиявий фаолиятнинг усул, шакл ва услубларини тубдан янгилашда дастуриламал манба бўлиб хизмат қилди.
Энг аввало партиянинг марказий ва ҳудудий органларнинг иш режаларининг ҳар бир бандида инсон манфаати, қонунларнинг энг қуйи тузилмаларда ҳам сифатли ижросини таъминлаш, ушбу жараёнларга биринчи навбатда барча депутатлик корпусини жалб этишга ҳаракат қилинди.
"Адолат" СДП Матбуот хизмати

Фикрингизни қолдиринг