Янгиликлар 3630
Қурултойдан онлайн: Депутатликка кўрсатилган номзодлар маъқулланди
Қурултойда сўз олганларнинг маъруза ва чиқишларида асосий эътибор партиянинг қонунчилик ва вакиллик органларига бўлиб ўтадиган сайловларга тайёргарлиги, барча даражадаги сайлов штаблари фаолияти самарадорлиги, электорат билан самарали ишлаш масалаларига қаратилди.
Қурултой делегатлари таъкидлаганларидек, бўлажак сайловларга қизғин ҳозирлик кўрилмоқда. Партиянинг ва депутатликка номзодларнинг тарғибот, ташвиқот тадбирларини мутлақо янги усуллар ва шаклларда ташкил этиш белгиланди. Шунингдек, акциялар ва митинглар асосида аҳолининг кенг қатламлари ичига кириб бориш ва партиянинг сиёсий ижтимоий ҳамда иқтисодий ислоҳотларда изчил иштирокини таъминлашга қаратилган позициясини аниқ етказиш лозимлиги таъкидланди. Бундан ташқари, ушбу жараёнларни жамоатчиликка етказишда, оммавий ахборот воситалари, айниқса, ижтимоий тармоқлар имкониятларидан кенг фойдаланиш талаб этилади.

Қурултойда Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексининг 70-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига кўрсатилган номзодлар маъқулланди. Қурултойда, шунингдек, партиянинг олий органи ваколатига кирувчи бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди. Сиёсий Кенгаш ва Марказий Тафтиш комиссиясининг янги аъзолари сайланди. Партия Устави қабул қилинди. Қурултойда кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
"Адолат" СДП Матбуот хизмати

Фикрингизни қолдиринг