Қурултойдан онлайн: Сайловолди дастур тасдиқланди

02.11.2019 12:11:43

 Қурултой делегатлари муҳокамалар доирасида партиянинг давлат ҳокимияти, қонунчилик ва вакиллик органларига бўлажак сайловларда фаол иштирок этиши бўйича устувор йўналишлари бўйича таклифлар қайд этилди. Қурултой мамлакатни демократлаштириш ва янгилаш, ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича устувор вазифаларни ҳал этишда “Адолат” социал-демократик партиясининг ўрни ва роли белгиланган “Адолат – ҳаётимизнинг бош мезони” деб номланган сайловолди дастурининг асосий қоидаларини кўриб чиқди ва тасдиқлади.

Қайд этилганидек, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг сайловолди дастури ҳар томонлама пишиқ ва пухта бўлишига катта эътибор қаратилди. Энг асосийси, дастур партия аъзолари, бошланғич партия ташкилотлари, депутатлик корпуси, фаоллар, экспертлар ва оддий фуқароларимиз фикри асосида такомилига етказилди. Янги дастурда асосий эътибор суд-ҳуқуқ, соғлиқни сақлаш, таълим ва илм-фан соҳалари ҳамда ташқи ва ички сиёсатга қаратилди.

"Адолат" СДП Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+