Янгиликлар 1046
ҚУТЛАЙМИЗ!
Ўзбекистон Мустақиллигининг 29 йиллиги арафасида бир гуруҳ юртдошларимиз Президент Фармони асосида фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланган эди. Янги йил арафасида Кўксарой қароргоҳида давлат мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтди. Тақдирланганлар орасида Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Баҳром Абдураҳимович Абдуҳалимовнинг ҳам борлиги бизни беҳад қувонтиради. Ўзбекистонда иқтисодиёт ва маданият юксалиши, халқ фаровонлигининг ошиши, тинчлик ва барқарорликни сақлашдаги улкан хизматлари учун Президент Ш.Мирзиёев томонидан партиямиз Сиёсий Кенгаши раисига “Меҳнат шуҳрати” ордени топширилди.
“Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши аъзолари, ҳудудий Кенгашлар жамоаси ва барча партиядошларимиз номидан Баҳром Абдуҳалимовни давлатимизнинг юксак мукофотига муносиб кўрилганлиги билан самимий муборакбод этамиз.
“Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши
Фикрингизни қолдиринг