Янгиликлар 1193
Қутлуғ ёшингиз муборак бўлсин!
Олий Мажлис Сенати аъзоси Салимова Манзура Алимовна 60 ёшга тўлди. Қутлуғ сана муносабати билан Олий Мажлис Сенати раиси Танзилла Норбаева томонидан фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.
Манзура Салимова фаолиятининг қисқа даври мобайнида самарали меҳнати билан алоҳида эътирофга сазовор бўлди. Тиббиёт соҳасидаги олиб борилаётган ислоҳотларда ташаббус ва таклифлари билан мазкур соҳанинг қуйи бўғинидаги мавжуд муаммоларни кўрсата олди. Уларнинг ижобий ечим топишига ҳисса қўшди. Хотин-қизларнинг тиббий малакасини ошириш, коммуникация технологиялари борасидаги билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш каби вазифалар доимий диққат марказида бўлди.
Қолаверса, шифохоналарни замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминлаш, аҳолининг ҳуқуқий ва тиббий саводхонлигини оширишга қаратилган фаолияти мақтовга лойиқ. Сенатор ҳудудларда бўлиб, мурожаатлар юзасидан тизимли ўрганишлар олиб боряпти ва мутасадди ташкилотлар иштирокида уларнинг ечим топишига эришиб келмоқда.
Партиядошимиз, Олий Мажлис Сенати аъзоси Манзура Салимова Алимовнани қутлуғ ёши билан муборакбод этиб, келгуси ишларида омад ва зафарлар ёр бўлишини тилаймиз!
“Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати.
Фикрингизни қолдиринг