Қувасойлик депутатимиз – «Меҳнат шуҳрати» ордени соҳиби

30.08.2021 14:08:41

 

 

Мўйсинжон Меҳмонов қурилиш материаллари ишлаб чиқариш саноатида кўплаб рационализаторлик таклифлари билан изланувчан, фидойи ва тажрибали тадбиркор  сифатида танилган. 

Унинг ташаббуси ва саъй-ҳаракатлари туфайли Қувасой шаҳрида тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида
2009-2010 йилларда қишлоқ жойларга саноатни олиб кириш, аҳолини иш билан таъминлаш мақсадида Ўзбекистон-Буюк Британия “Building Materials Production And Trading Group” масъуляти чекланган жамияти қўшма корхонаси ҳамда қўшма корхонага хизмат кўрсатувчи “Industrial Consulting Group” каби масъуляти чекланган жамияти корхоналари ташкил этилган. 250 та янги иш ўринлари яратилган ҳамда 70 нафардан зиёд ҳудуддаги ёшлар иш билан таъминлаган.

Бундан ташқари 2014 йилда Ўзбекистон-Буюк Британия хамкорлигида “Ferghana Cement” қўшма корхонаси ташкил этилди, корхонага техник хизмат кўрсатувчи  янги  корхоналар очилиши билан яна 260 та янги иш ўринлари яратилиб,   аҳоли бандлик кўрсаткичлари оширилди.

М.Меҳмонов қурилиш маҳсулотлари экспортини йўлга қўйиш мақсадида
2020 йилда қўшма корхона томонидан Қирғизистон ва Тожигистон Республикаларига 700 минг АҚШ доллари 2,4 минг дона шифер маҳсулотлари экспортини амалга оширди. 

Тадбиркор доимий равишда  саховат тадбирларини амалга ошириб келади.  Имконият даражасида иқтидорли ёшларни рағбатлантиради.  Ёш оилаларни қўллаб-қувватлайди. 8-умумтаълим мактабига қарашли Ўрикзор қишлоғидаги бошланғич таълим эски биноси ҳам қаровсиз аҳволда эди.  Мўйсин аканинг  ҳаракатлари билан 60 ўринли замонавий талаб даражасидаги бино қайта қурилди, 3 та ўқув хоналари тўлиқ жиҳозланиб, 12 дона компютерлар билан таъминланди.

Шунингдек, қишлоқ марказидаги қаровсиз ҳолдаги эски дўкон ва чойхона бинолари ўрнига 1 та замонавий кўринишдаги озиқ-овқат, 1 та кундалик эҳтиёжлар дўкони, 1 та сартарошхона, 1 та тикувчилик цехи ҳамда “Кокилон” маҳалла фуқаролар йиғини учун бино, 50 нафарга мўжаланган маҳалла гузари қурилиб фойдаланишга топширилди. Натижада, 10 та янги иш ўрни яратилди. Қишлоқдаги муҳтожманд оилаларнинг 3 нафар фарзандларига хатна тўйлари қилиб берилди. Шаҳардаги “Исфайрамсой” маҳалласи 2 км. масофага табиий газ қувурлари тортилиб, қабристон атрофи муккамал таъмирланди. “Кокилон” маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли қабристон ободонлаштирилди. 

Халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгаши депутати сифатида қилган ишлари ҳам  салмоқлидир. Пандемия даврида ташкил этилган "Саховат ва кўмак" умумхалқ харакати ҳомийлик маблағларини мувофиқлаштириш марказига 40 млн. сўмлик хомийлик маблағларини йўналтириб, кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларга доимий равишда озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб берди.

Мўйсинжон Меҳмоновнинг тадбиркор, депутат ҳамда олийжаноб инсон сифатида қилган ишлари мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллик байрами арафасида муносиб тақдирланди. Қаҳрамонимиз «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотланди.

 Депутатимизни муваффақияти билан қутлаб, келгуси фаолиятига омад тилаймиз!

 

 Камола  ПОЛВОНОВА,

 Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши матбуот котиби

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+