Янгиликлар 552
«Қувноқ» болаларга барча шароитларни яратган
Ёзги таътилда асосан болалар, мактаб ўқувчилари дам олиш оромгоҳларига боришади. Бугун ёзги оромгоҳларда барча шарт-шароитлар замон талабига жавоб берадиган даражададир. Аммо беш қўл баробар бўлмагани каби барча болалар ёзги оромгоҳларини ҳам талабга жавоб беради деб бўлмайди. Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси томонидан, ёзги мавсумда болалар дам олиш ва соғломлаштириш оромгоҳларини ўрганиш чора тадбирлари ташкил этилди. Унга биноан ҳар бир ҳудуднинг туманларида жойлашган ҳамда оромгоҳлари йўқ ҳудудларнинг мактаб ва ташкилотлар биноларида ташкиллаштирилган ёзги дам олиш оромгоҳларининг шарт шароитлари ўрганилмоқда.
Биз бугун 19 июнь куни камчиликлар билан эмас балки Иштихон туманида жойлашган «Қувноқ» болалар соғломлаштириш оромгоҳининг болалар учун яратилган барча шароитлар билан яқиндан танишдик. Ушбу оромгоҳнинг бола сиғими 100 кишига мўлжалланганига қарамасдан 105 нафар дам олувчини қабул қилган ва уларга дам олишлари учун барча шароитларни яратиб берган. Оромгоҳда болаларнинг ёзни мазмунли тартибда ўтказишлари учун спорт майдончаси, 530 дан зиёд турдаги китоблари билан кутубхона, интернет алоқаси уланган компьютер хонаси ва бундан ташқари кўрик хоналари ташкиллаштирилган. Ёз сувсиз бўлмагани каби катта 2 кунда бир суви алмашадиган болалар чўмилиш ҳавзаси ҳам барча шароитлари билан болалар ихтиёрига ҳавола этилган.
Ўйлайман-ки ушбу мавсумда дам олувчилар келгуси мавсумда ҳам мамнуният билан айнан шу оромгоҳга дам олгани келишади. Ўрганишларимиз давом этади.
Муталлиб Раҳимов,
«Адолат» СДП
Иштихон тумани Кенгаши раиси.
Фикрингизни қолдиринг