Янгиликлар 4240
Рағбат - икки карра масъулият
Инсонга берилган буюк бахтнинг бир кўриниши бу – атрофингдагиларнинг эътироф-у эътиборига сазовор бўлиш, қолаверса, жамиятда кимларгадир керак эканлигингни ҳис этиб яшашдир. Ўзбекистон “Адолат” СДПда мана, бир неча йиллардан буён вилоят Кенгаши раиси сифатида фаолият олиб борар эканман, озми, кўпми оилам, Ватаним учун, партиянинг устувор мақсадлари рўёби учун ҳисса қўшиб келаётганимдан фахрланаман.
Айниқса, жорий йилда парламент ва маҳаллий Кенгашларга ўтказилган сайлов нафақат мен, балки, ҳар бир партия аъзоси, фаоллари қалбида унутилмас таассуротларга бой бўлди. Жараёнда кечган ҳар бир дақиқа олтинга тенг деб қиёслаш мумкин. Энг асосийси, ҳаракатлар бесамар кетмади. Натижалар билан маълум маънода қувонган бўлсак, ўз навбатида камчиликлар ҳам кўзга ташлангани фаолиятимизни янада кенгроқ ва изчилроқ давом эттиришимиз лозимлигини англатди. Партия томонидан шу кичик мехнатларим эътиборга олиниб, менга “Адолат” кўкрак нишони тухфа этилди.
Албатта, берилган бу рағбат зиммамдаги масъулиятнинг икки карра ортиши демакдир. Зеро, унга мудом муносиб бўлиб турмоқ, шарафни сақлаб қолиш учун масъулият ҳисси янада ортади. Биз ишонч билан айта оламизки, келгуси фаолиятимизда ҳам сидқидилдан мехнат қилишдан, юртимиз ривожи йўлида партиямиз олиб бораётган саъй-ҳаракатларни тарғиб этишдан чарчамаймиз. Зотан, бунда “Мехнат – инсонни улуғлайди”, деган пурмаъно хикматли сўз йўлимизни ёритиб турувчи маёқ вазифасини ўтайди.
Дилшунос АБДУЛЛАЕВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Сирдарё вилоят Кенгаши раиси
Фикрингизни қолдиринг