Янгиликлар 3528
Рақамли Ўзбекистон равнақ топади
Президентимизнинг Олий Мажлисга мурожаатларидан келиб чиқиб, мамлакатимизни рақамли технологиялар базасида, иқтисодиётнинг барча соҳаларини янгилашни кўзловчи “Рақамли Ўзбекистон-2030” миллий дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш вазифаси илгари сурилди. Дастурни ишлаб чиқаришни таъминлаш икки ой ичида бажарилиши қатъий белгилаб қуйилди.
Мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш учун соғлом рақобат орқали нархларнинг пасайишига эришиш, даладан-дўконгача назоратини кучайтириб, тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифат ва самарадорлигини ошириш иқтисодиётда кескин ўзгаришларни олиб келишидан далолатдир. Ўзбекистонда яшириш иқтисодиётга барҳам бериш учун унинг вужудга келиш омилларини ўрганиб чиқиш ва келтириб чиқараётган шахсларга нисбатан қатъий чоралар кўриш белгилаб берилганлиги тараққиётимизнинг ва иқтисодиётимизнинг равнақига беқиёс ҳисса қўшади.
2019 йилда қабул қилинган Солиқ Кодекси асосида Солиқ Концепциясини жорий этиш йўналишларига алоҳида баҳо берилиши бу биринчи навбатда фуқароларни солиқдан қочишдан кўра уларни ўз вақтида тўлашдан манфаатдор бўлиш ҳиссини оширади.
Мурожаатномада тадбиркорлар учун яратилган кенг имкониятлар, уларни турли текширувлардан ва ортиқча солиқлардан озод қилиш, айниқса, тадбиркор томонидан банкка тўланган ортиқча солиқ аниқланса ҳамда банк томонидан тўловлар ўз вақтида қайтарилмаса, банк тадбиркорга фоизи билан пулни қайтаришини белгилаб берилди.
Юқори технологияли маҳсулотларни экспорт қилиш, бизнес соҳасини ривожлантириш, технологик ишланмаларни қўллаб-қувватлаш барқарор ривожланишининг кафолатидир.
Хусниддин БЕРДИМУРОДОВ,
Қарши шаҳар Кенгаши депутати
Фикрингизни қолдиринг