Янгиликлар 2097
Рақамли таълим – келажакка ташланган катта қадам
Илм – бу инсоният учун тафаккур гулшанидир. Инсон нимагаки эришган бўлса, бунинг замирида кучли билимлар мужассам. Аввало ушбу билимлар инсонни кўкка кўтарган бўлса ҳамки, вақт ўтиши билан ўз мавқеини йўқотиб янги билимларга эҳтиёж туғилади. Чунки ривожланиш босқичлари янгидан янги билимларга эга бўлишни талаб қилаверади.
Донишмандларнинг ўгитлари замонлар оша инсоният учун доим билимнинг мустаҳкам пойдевори бўлиб келмоқда. Шундай бўлсада, янгидан янги билимларга эришиш учун машаққатли меҳнатлар қилинмоқда. Донишмандлар ўгитига кўра инсоният аввало ўз авлодларига билим улашади ва сўнгра ёш авлоддан билимни ўрганиб боради. Кимки буни истамас экан демакки ўша инсон замондан орқада қолган ҳисобланади.
Агар мактаб дарсликларини янгидан мукаммаллаштирсак, Ўзбекистон мактаб таълим тизими 10-20 йил келажакка сакраб ўтади.
Онлайн таълим ва масофавий таълим борасида бироз фарқлаш лозим бўлган жиҳатлар мавжуд. Бу икки усул бир бўлиб, уларнинг асосий фарқи географик жойлашувдир! Онлайн тарзда бир вақтнинг ўзида тингловчи ва мураббий фаолият олиб боради. Масофавий таълимда эса маълумотлар исталган вақтда олинади.
Рақамли таълимни қандай афзаликлари бор деган савол ўртага чиқади:
- Энг аввало маълумотларнинг ягона мукаммал базаси шаклланади;
- Доимий тарзда умумий ҳолатда янгиланиш (UPDATE) олиб бориш қулайлашади;
- Мактабда ўқитувчи ва ўқувчилар вақтдан унумли фойланади;
- Мактаб парталарини сенсор экранларга айлантирилиши эса келажак авлодни таълимдан анча самарали фойдалана олиш имкониятини оширади;
- Катта сонга эга аудиторияларни ташкил қилиш мумкин;
- Таълим сифати ошади, ўқитувчининг дарсдаги назорати ва фаолиятини оширади;
- Назорат мамлакат миқиёсида якдил бир марказлашган ҳолга келади;
- Уйда ота- она таълим тизимига узвий боғлана олади ва фарзандини мустақил тарзда текшириш имконияти яратилади;
- Бу тизимга хизмат қилувчи учун ишлаб чиқариш соҳалари ҳам ошади ва янги иш ўринлари яратилади, ички ва ташқи бозорда маҳсулот ишлаб чиқариш ортади;
Ва ҳоказолар...
Ушбу ҳолатда “рақамли талаба” ибораси вужудга келади. Хўш, рақамли талаба ким?
Ҳозирги кунда бир нечта рақамли қурилмалар орқали тезкор алоқада бўлишга одатланган ва илгари ўқувчиларга қараганда замонавий ҳар хил ўқув услубларидан фойдаланадиган талабадир.
Рақамли талаба бўлиш эса ўқувчига анча кенгайтирилган имкониятлар эшигини очиб беради. Масалан, бугунги кунда кўплаб ўқув материалларни ташиш муаммосидан қутулади ва тезкор ахборотга эга бўлади.
Рақамли таълим ўз ичига рақамли синфхона, рақамли кутубхона, рақамли уйни ҳам қамраб олади.
Рақамли лаборатория тушунчаси эса анча кенг имкониятга эга бўлади.
Ўқувчилар турли фанлар бўйича рақамли лабораториядан фойдалана оладилар.
Бунда:
- Жиҳозлар масаласидаги муаммолар бўлмайди, барчаси рақамли дастурга айлантирилади;
- Хавфсиз ва кўп бора такрорлаш имконияти;
Рақамли таълимда тилимизнинг ҳам мавқеи ошиб боради.
Рақамли технологияли таълим тизимига эришиладиган бўлинса, ўзбек тилининг тил сифатидаги ўрни мустаҳкамланади. Миллий тизимда ҳаттоки якдил гапириш методи шаклланади, гапириш тестлари ҳам яратилади. Пировардида эса тил мустаҳкамланиб унинг мавқеи ошади.
Ўзбекистон келажаги буюк бўлиши учун бугунги кун дунё таълимининг у ҳаттоки замонавий бўлсада ундан ҳам ошиб келажакка сакраши лозим. Шундагина келажак технологиялар ўзбек таълими замирида яратилади. Бунинг натижасида иқтисод ва сиёсат, жамият мавқеи ошади. Йўқса, бошқалар яратган технология ва билимни ўзлаштириш учун умрни сарфлайверамиз. Дунёда ўз ўрнимизни топа олишимиз учун эса шунчаки ҳали очилмаган келажак билимлари томонга сакраш керак холос...
Нодир ФАЙЗУЛЛАЕВ,
Халқ депутатлари Вобкент тумани
Кенгаши депутати, педагог
Фикрингизни қолдиринг