Янгиликлар 1860
Риштоннинг "Адолатли қайнона"си
26.01.2021 15:01:47
Фарғона вилояти Риштон туманида яшовчи Одинахон Қорабоева тўрт нафар фарзанднинг меҳрибон онаси, 8 нафар набиранинг севимли бувижонисидир.
– Фарзандларимизнинг бахту камолидан, набираларимнинг табассумидан, шўх кулгуларидан ҳаётим янада файзга тўлади, – дейди онахон. – Уларни дуо қилишдан чарчамайман. Халқимиз учун хизмат қилаётган фарзандларни вояга етказганим, меҳнатсевар ва оқила келинларнинг қайнонаси бўлганим учун шукрона келтираман.
Одинахон аянинг оила тинчлигини таъминлаш, маҳалла нуфузини кўтаришдаги хизматлари партиянинг "Адолатли қайнона" танловида эътироф этилди. Уларга партиянинг ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати.
Фикрингизни қолдиринг