Янгиликлар 3278
Русланбек Давлетовни табриклаймиз!
Адлия вазири, “Адолат” СДП Сиёсий кенгаши аъзоси Давлетов Русланбек Қуролтайевич – 1980 йили 1 июнда Хоразм вилоятида туғилган.
2001 йил Буюк Британиянинг Варвик университетини, 2003 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини (магистратура), 2007 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетини ва 2010 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.
Партиядошимиз, меҳнат фаолиятини 2001 йилда Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасида етакчи мутахассис лавозимида бошлаган. Ўтган давр мобайнида Вазирлар Маҳкамасида, Олий суд ҳузуридаги Суд қонунчилигини демократлаштириш ва либераллаштириш ҳамда суд тизими мустақиллигини таъминлаш бўйича Тадқиқот марказида турли лавозимларда фаолият олиб борди.
Русланбек Давлетов 2014−2016 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида шўъба мудири, 2016-2017 йилларда Адлия вазирининг биринчи ўринбосари, 2017 йил 4 январидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича Давлат маслаҳатчисининг 1-ўринбосари лавозимларида ишлади.
2017 йил 14 августдан буён Ўзбекистон Республикаси адлия вазири лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
Русланбек Қуролтайевични бугунги таваллуд айёми билан “Адолат” СДПнинг кўп минг сонли аъзолари номидан табриклаймиз ва сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, ватанимиз равнақи йўлида фидокорона меҳнатларида улкан зафарлар тилаймиз!
“Адолат” СДП Сиёсий кенгаши
Фикрингизни қолдиринг