Янгиликлар 1363
Рустам Хайитов: “Мурожаатномада халқимизнинг ўй-кечинмалари ўз аксини топди”
Давлатимиз раҳбарининг Мурожаатномасини том маънода ҳар бир соҳадаги янгиланиш учун муҳим қадам дейиш мумкин. Боиси, унда илгари сурилган вазифалар энг аввало, халқимиз турмуш тарзини, яшаш шароитларини яхшилашга қаратилгани, бу борада айниқса ёшлар зиммасидаги масъулият алоҳида аҳамиятга эканлигига урғу берилган. Мурожаатномада халқимизнинг ўй-кечинмалари, айни дамда ташвишлантириб турган масалаларининг деярли барчаси ўз аксини топди. Жумладан, газ таъминотидаги узилиш ва носозликлар мавсум бошидан ҳудудлардаги аҳоли вакилларининг эътирозларига сабаб бўлаётган эди. Мурожаатномада табиий газ сотишда монополия бекор қилиниши қатъий оҳангда янгради. Суюлтирилган газга импорт божи бекор бўлиши ҳам масаланинг ижобий ечим топишида навбатдаги қадам бўлди. Ўтган йили юртимизда 197 та йирик кичик ва ўрта корхона ҳамда инфратузилма объекти барпо этилди. Жумладан, “Навоийазот”да аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш комплекси ҳамда азот кислотаси заводи, Муборак, Газли ва Шўртаннефтьгаз корхоналарида суюлтирилган газ ишлаб чиқариш қурилмалари, Тошкент металлургия заводи каби йирик қувватлар ишга туширилди. Биргина энергетика соҳасида хорижий инвесторлар билан давлат-хусусий шериклик асосида умумий қиймати 2 миллиард АҚШ доллари 2 минг 700 мегаватт қувватга эга 6 та янги электр станциясининг барпо этилиши ҳам соҳадаги туб ўзгаришлардан биридир.
“Адолат” СДП Матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг