Янгиликлар 1039
Садо кўчаси равонлашди
Фарғона тумани «Оқбилол» МФЙнинг Садо кўчаси аҳоли қатнови учун талаб даражасида эмасди. Айниқса ёғингарчилик мавсумида сувларнинг тўпланиб қолиши, лойгарчилик анчагина ташвиш туғдирарди. Мазкур ҳудудда истиқомат қилувчи фуқаролар кўчани асфальтлаштириш ташаббуси билан кўп бора чиқишди.
Халқ депутатлари Фарғона туман Кенгаши депутати Аҳрорбек Эркабоев аҳоли хоҳиш-истаклари асосида «Очиқ бюджет» лойиҳасига кўчани асфальтлаштириш учун киритган ташаббуси фуқароларнинг қўллаб-қувватлаши билан кўп овоз олди ва зарур амалий ишлар бошлаб юборилди.
Ҳозирда мазкур кўчада зарур тадбирлар олиб борилиб, равон ва фуқаролар учун қулай йўлга айлантирилмоқда.
“Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати.
Фикрингизни қолдиринг