Янгиликлар 3267
Сафдошимиз “Адолат” кўкрак нишони билан тақдирланди
26.09.2019 10:09:35
Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати катта ҳисобчиси Зилола Хислатовна кўп йиллик фаолияти давомида юртимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, иқтисодий тараққиётини барқарор ривожлантиришда ўз меҳнатини аямай келяпти.
Унинг саъй-ҳаракатлари асносида партиямизнинг иқтисодий барқарорлиги ошди, моддий-техник базаси мустаҳкамланди. Зилола Хислатовна фидокорона меҳнатларига рағбат сифатида Ўзбекистон мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан “Адолат” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Фаолимизни ушбу мукофот билан муборакбод этамиз ва Ватан равнақи йўлидаги меҳнатларига ривож тилаймиз!

Фикрингизни қолдиринг