Янгиликлар 482
Сафдошимиз «Энг фаол Ёшлар парламенти аъзоси» сифатида эътироф этилди
Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг «Ёшлар парламенти»даги фракцияси аъзолари ўзининг фаоллиги ва ташаббускорлиги билан кўплаб ижтимоий лойиҳаларда, хусусан, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, таълим сифати ва бандликни таъминлаш, ёшларнинг сиёсий-ҳуқуқий саводхонлик ва маданиятини ошириш, қолаверса, ёшларга оид қонун ижодкорлиги йўналишларида қатор ижобий натижаларни қайд этмоқда.
Жумладан, ёшлар сиёсатини амалга оширишдаги ижтимоий фаоллиги, ташаббускорлиги учун куни кеча Қашқадарё вилояти ҳокимлиги томонидан «Энг фаол Ёшлар парламенти аъзоси» сифатида эътироф этилган Сардорбек Тўхтаев ҳам партиямизнинг ана шундай иқтидорли, умидли ёшларидандир.
Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида «Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!» шиори остида ташкил этилган ёшлар фестивалида вилоят ҳокими Сардорбекни мазкур номинация билан тақдирлади.
Меҳнатларининг эътирофи билан Сардорбек Тўхтаевни самимий табриклаб, келгуси фаолиятида ҳам улкан муваффақиятлар тилаймиз!
Фикрингизни қолдиринг